Предмети ва мақсади

«Urganch markaziy dehqon bozori»  aкsiyadorlik jamiyati хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир.

Жамият, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар-нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги 1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори ва унга мувофиқ тасдиқланган Низом, жамият Устави ҳамда амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларига асосан фаолият кўрсатади.

Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.

Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

*Ахолининг кенг ассортиментдаги сифатли истеъмол моллари харидорларнинг бу молларга бўлган талабини қондириш ва бозорда тижоратчилар томонидан сотилаётган товарларни сотганлик ва сотиб олганлик, бозордаги нарх наволар тугрисида маълумотномалар бериш.

*Бозор худудида жойлашган ва улар тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага бериш.

*Бозор маъмурияти (ёки унинг савдо харид корхоналари) томонидан амалга ошириладиган кишлок хужалик товарларни тайёрлаш,харид килиш ва сотиш.

*Ахолининг кенг ассортиментдаги озик-овкат, кишлок хужалик, чорвачилик ва бошка истеъмол моллари билан таъминлаш.

*Мехмонхона, транспорт хизмати, умумий овкатланиш, маъиший хизмат, ахоли  ва хужаликларни махсулотларини бозорда сотишни реклама килиш.

*Ташки иктисодий фаолиятни амалга ошириш.

*Автомобилларни пуллик тухташ жойини ташкил этиш.

*Тарозили ва бошка улчов приборларини ижарага бериш буйича хизматлар.

*Кишлок хужалиги махсулотларини лаборатория текширишларидан утказиш буйича  хизматлар(ваколатли орган билан маъмурият томонидан тузилган шартнома асосида).

*Сотувчилар ва харидорларнинг товар моддий бойликларининг маъсулиятли саклаш буйича хизматлар(бозорлар худудидаги омонат саклаш жойлар).

*Бозорлар худудида юкларни транспортда ташиш буйича хизматлар бозор маъмурияти ижарага берган аравачаларда амалга ошириш.

*Амалдаги конунчиликка мувофик экспорт импорт операцияларни.

*Жамият уз фаолиятини амалдаги конунларда кузда тутилган тартибда амалга оширади.

*Жамият қонун ҳужжатларида ман этилмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган исталган фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши  мумкин.

*Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома  (лицензия) олингандан сунг амалга оширилади.

*Барча харакатлар ва фаолиятлар доимий равишда ёки вақти-вақти билан, тўғридан тўғри  ёки бошка йўл билан юқорида белгиланган мақсадларни амалга оширишга йўналтирилган  бўлиши керак.

*Жамият юқорида кўрсатилган фаолият турларидан ташқари ўзига қарашли бўлинмалар, компаниялар ишини яхшилаш ҳамда уларни қўллаб- қўвватлаш учун қонунчиликка зид келмайдиган бошқа ишларни хам бажариши мумкин.

*Жамият ўз ишлари учун ўз ватанимиздан ва хориждан мутахассислар ёллашга, уларнинг мехнатига ҳақ тўлаш услуби, миқдори ва турини мустақил белгилашга хақлидир.

* мавжуд молиявий маблағлар манбалари хисобидан асосий ва айланма воситаларни сотиб олиш ёки ижарага олиш;

*Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Жамият Устави ва унда белгиланган мақсад ва вазифаларга зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш;

*Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида инобатга олинган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.



Мурожаат йўллашВакансияСайт ҳаритаси