“Урганч марказий деҳкон бозори” АЖ акциядорларига

“Урганч марказий деҳкон бозори” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Урганч марказий деҳкон бозори”акциядорлик жамияти

акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказади

“Урганч марказий деҳкон бозори” АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши 2024 йилнинг 30 июнь куни соат 11.00 да жамият маъмурий биносининг (Урганч шаҳар Жизззах кўчаси 1 уй мажлислар залида ўтказилади.

Жамият акциядорларининг 2023 йил якунларига бағишланган акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестр рўйхати 2024 йилнинг 24 июнь холатига шакллантирилади.

К У Н Т А Р Т И Б И

1. “Урганч марказий деҳқон бозори” акциядорлик жамиятининг 2023 йил якуни бўйича молиявий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида.

2. Жамият иш фаолияти натижасида 2023 йилда олинган соф фойда миқдори ва уни тақсимлаш тўғрисида.

3. Жамият кузатув кенгашига номзодларни белгилаш тўғрисида.

4. “Урганч марказий деҳқон бозори” АЖ акциядорларининг 2023 йил якунларига бағишланган умумий йиғилишни чақириш тўғрисида.

5. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, жой ва вақтини белгилаш.

6. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини белгилаш.

7. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати тузиладиган санани белгилаш.

8.Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида акциядорларга хабар қилиш тартиби тўғрисида.

9. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишда акциядорларга тақдим қилинадиган ахборот (материал)лар рўйхатини тасдиқлаш.

10. Овоз бериш бюллетенлари шакли матнини тасдиқлаш.

11. Жамиятда корпоратив бошқарув тизимини мустақил ташкилот томонидан баҳоланишини тасдиқлаш.

12.Жамият бошқарув раиси О.Бекчановнинг 17 май 2024 йил куни ёзган аризаси тўғрисида.

13.Жамият кузатув кенгашининг 2023 йилнинг 05 январ, 23 январ, 23 феврал, 26 март, 10 май, 23 май, 20 сентябр, 29 ноябр ва 26 декабр кунлари қабул қилган қарорларини қайтадан тасдиқлаш хақида.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2024 йил 30 июнь куни соат 10-00 да бошланиб соат 11-00 гача давом этади.

Йиғилишда кўриладиган масалалар бўйича акциядорларга тақдим этиладиган материаллар билан танишиш ёки маълумот олиш учун қуйидаги манзил электрон почта манзили ёки телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин:

urganch-md-bozor@inbox.uz

Урганч шаҳри, Жиззах кўчаси, 1 уй

Тел: (0-362) 228 49 87, 228 49 86

Йиғилишда қатнашадиган акциядорлар ўз шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончли вакиллар ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

“Урганч марказий дехкон бозори” АЖ кузатув кенгаши

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked



Мурожаат йўллашВакансияСайт ҳаритаси