Диққат эълон!!!

«Урганч марказий дехқон бозори» акциядорлик жамияти ички аудит хизмати учун танлов эълон қилади:

Номзодларга талаблар.

Номзод:

– Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёки хорижий давлатнинг таълим муассасаларида олинган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглаштирилган деб эътироф этилган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиши;

– охирги беш йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасидаги амалий иш тажрибаси (шу жумладан ўриндошлик бўйича), иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талабларга жавоб бериши;

-Компьютер ва бошқа турли хил дастурларида ишлай олиши,

– Ички аудитор малака сертификатига ва бухгалтерия ҳисоби бўйича Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари малакасига эга бўлиши лозим.

Танловда қатнашишни ҳохловчи номзодлар ички аудитор малака сертификатининг нусхасини, паспорт нусхаси, диплом нусхаси, номзод тўғрисида маълумотнома ва бошқа ҳужжатларини 2024 йил 5 мартгача Жамиятга келтириб беришлари, шунингдек почта орқали ёки электрон почта орқали юборишлари лозим.

«Урганч марказий дехқон бозори» АЖ ички аудиторини танлаш ҳужжатларни қабул қилиш якунлангандан сўнг жамият кузатув кенгаши мажлисида кўриб чиқилади.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти. Урганч шахри, Жиззах кўчаси,1- уй.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked



Мурожаат йўллашВакансияСайт ҳаритаси